Ўзбекистон
03.05.2023
3 025

Ажрашяпман. Хотиним болаларини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолган. Менга фарзандларимни кўрсатмаяпти. Судга ариза берсам, болаларни ҳафтасига ёки ойига неча марта кўришга рухсат берилиши мумкин? Судга бериладиган даъво аризасида даъвогарнинг талаби аниқ кўрсатилади. Яъни болалар билан ҳафтада бир марта, ёки ҳар ойда бир маротаба кўришиш тартибини белгилаш тўғрисида даъво талабида аниқ кўрсатиш лозим. Судда боланинг ёши, кун тартиби, соғлиғи, ўсиш ва тарбияланиш учун шароитлар яратилганлиги ҳамда боланинг ҳуқуқ ва манфаатларига зиён келтирмайдиган барча ҳолатлар инобатга олинади ва ота(она) билан учрашиш тартиби белгиланади. Кўришиш тартиби суд томонидан вазият ўзгаргунга қадар деб белгиланиши ва вазият ўзгариши билан (масалан боланинг ёши, соғлиғинининг тикланиши) даъвогар томонидан судга янгидан даъво ариза бериш орқали, кўришиш тартибини янгидан белгилашни сўраши мумкин.
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Амина Худайбергенова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ажрашгандан кейин ҳам эрнинг уйига даъвогарлик қилса бўладими?
Турмуш ўртоғим билан суд орқали ажрашганмиз. Ўша пайтда чет элда бўлганим сабабли, судда ишончли вакилим орқали ажрим қилдириб, никоҳ даврида олинган мулкимизга даъво қилмаган эдим. Ажрашганимизга 4 йилдан ошди, энди турмуш ўртоғимнинг номидаги уйнинг ярмига даъво аризаси киритсам бўладими?
Эр-хотин ўзаро келиша олмаса, мулк қандай бўлинади?
Эрим билан ажрашдим. Судда мол-мулк тенг бўлинди, хусусан, 3 хонали уй ҳам. Бироқ мен улушимни қандай ажратиб олишни билмаяпман. Эрим "уйни сотмайман", деяпти, мулк унинг номида. Лекин суднинг тенг бўлиш тўғрисида қарори бор. Бу вазиятда мулк қандай бўлинади?
Совға қилинган мулк ҳам тенг бўлинадими?
Эрим билан расман ажрашиш учун судга ариза бергандим. Иш ҳали охирига етгани йўқ. 2019 йил отам менга машина совға қилганди, ўзимнинг номимга расмийлаштирилган. Эрим судда мол-мулкни бўлишни талаб қилиб, машинамни ҳам рўйхатга киритибди. Ахир бу менга совға қилинган мулк-ку, у ҳам тенг бўлинадими?
Ажрашаётганда болалар отада қолиши мумкинми?
Фарзандларидан бирини ота ўз тарбиясига олишида ҳеч қандай монелик йўқ.