Ўзбекистон
31.12.2023
894
Олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова байрам дастурхонида тўғри овқатланиш бўйича муҳим тавсиялар берди.
Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг;
– қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди;
– овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади;
– овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг;
– истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади;
– иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади;
– ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик, хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин.
– агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг;
– байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг.
– дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди.
– барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак;
– таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади;
Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади;
Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак.
Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат ёдланган ош тузини ишлатиш зарур.
Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Тошкентда байрамга бағишланган томошалар бўлиб ўтади – рўйхат
Байрам томошалари 18:00 дан сўнг бошланади.
Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади
Дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлаганларга қанча ҳақ тўланади?
Ҳудудларда байрам ва дам олиш кунлари ишлайдиган нотариуслар рўйхати маълум бўлди
Фуқаролар учун e-notarius.uz сайти орқали нотариус қабулига ёзилиши мумкин бўлади.
Байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишлайдиган банклар рўйхати эълон қилинди
Ушбу кунларда айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.