currencies image

12 591,71 UZS

84,40

usd

currencies image

14 821,70 UZS

153,86

eur

currencies image

160,18 UZS

1,38

ru



АсосийЯнгиликларБанк пластик картаси орқали пенсия олувчилар учун қандай имтиёзлар бор?

Банк пластик картаси орқали пенсия олувчилар учун қандай имтиёзлар бор?

Ҳуқуқ

calendar

12.12.2024

eye

314

Банк пластик картаси орқали пенсия олувчилар учун қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 апрелдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-198-сонли қарорига кўра:

барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган компенсациялар ва бошқа тўловларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади;

—  “Халқ банки” зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;

— “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун банкка 1 фоиз миқдорда хизмат ҳақи Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

 

Улашиш: