currencies image

12 410,99 UZS

85,95

usd

currencies image

14 237,89 UZS

167,33

eur

currencies image

158,38 UZS

1,00

ru



АсосийЯнгиликларБанкка омонат қўйиш: муҳим 6 саволга жавоб

Банкка омонат қўйиш: муҳим 6 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

29.10.2024

eye

388

Банкка омонат қўйиш: муҳим 6 саволга жавоб

Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

 

1. Банк омонати шартномаси нима?

Банк омонати шартномаси бўйича банк шартнома шартлари асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Фуқаро омонатчи бўлган банк омонати шартномаси оммавий шартнома деб ҳисобланади.

2. Омонат шартномаси қандай шаклда тузилади?

Пулни омонатга жалб қилиш фақат лицензияга эга банклар томонидан амалга оширилади.

Банк омонати шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлиши керак.

Омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма (депозит) сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган ёки бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик бундай шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

3. Омонатнинг қандай турлари мавжуд?

Банк омонати шартномаси омонатни талаб қилиниши биланоқ бериш (талаб қилингунча сақланадиган омонат) ёки омонатни шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш (муддатли омонат) шарти билан тузилади.

Банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт.

Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этиш муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

4. Омонат учун қандай ҳақ тўланади?

Банк омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлайди.

Шартномада тўланадиган фоизлар миқдори ҳақида шарт бўлмаганда, банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатларга тўланадиган миқдорда фоизлар тўлаши шарт.

Банк фоизлар миқдорини камайтирган тақдирда, фоизларнинг янги миқдори фоизлар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланади.

5. Фоизлар қачондан ҳисобланади?

Банк омонати суммасига фоизлар омонат банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.

Омонатчининг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида банк ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоизлар ёзилмайди.

Омонат қайтарилганида шу пайтгача ёзилган ҳамма фоизлар тўланади.

6. Банк омонатни қайтармаса қандай чоралар кўрилади?

Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган, таъминотни йўқотган ёки унинг шартларини ёмонлаштирганда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини қайтариш ҳақидаги талабини ўз вақтида бажармаганида унга фоиз тўлашидан қатъи назар келтирилган зарарни тўлаши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 118

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 076

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
794

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
765

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.