Ўзбекистон
03.02.2023
1 319

1-гуруҳ ногирониман, бармоқларим йўқлиги учун имзо қўя олмайман. Қарз олмоқчи эдим, қарз бермоқчи бўлган танишим ёзма шартнома тузишни истаяпти. Шартномани қандай имзолайман, қонунчиликда бунинг ечими борми? Сизнинг илтимосингиз билан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бунинг учун бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи сизни шахсан ўзингиз имзолай олмаслигингиз сабабларини кўрсатиши шарт бўлади. Бундай ҳолларда мазкур нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Акбар Аҳроров жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қисқаришга тушиб ишдан бўшаган ходим янги ишга жойлашганда қачон меҳнат таътили олиши мумкин?
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Лекин айрим ходимларга таътил 6 ой ўтмасдан олдин берилади.
Қамоққа олинган шахс қачон ишдан бўшатилиши мумкин?