currencies image

11 830,87 UZS

16,82

usd

currencies image

13 450,52 UZS

31,67

eur

currencies image

139,27 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларБепул юридик ёрдам ҳақида биласизми?

Бепул юридик ёрдам ҳақида биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

24.09.2026

eye

44

Бепул юридик ёрдам ҳақида биласизми?

Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ҳолларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак олиш ҳуқуқига эга. Бироқ айрим фуқаролар учун юридик хизматлардан фойдаланиш молиявий жиҳатдан қийин бўлиши мумкин. Ана шундай ҳолатларда давлат томонидан кафолатланган бепул юридик ёрдам муҳим аҳамият касб этади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам – жисмоний шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланган шартлар асосида тўлиқ ёки қисман давлат маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган малакали юридик ёрдамдир. Бундай ёрдамни фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар кўрсатади.


Ҳар қандай адвокат давлат ҳисобидан ёрдам кўрсатадими?

Йўқ. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат махсус реестрга киритилган адвокат томонидан кўрсатилади. Тегишли қарор ёки адвокат тайинлаш ҳақидаги ҳужжат «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олингач, адвокат тизим орқали танланади.


Кам таъминланган шахсларлар ҳам бу юридик ёрдамдан фойдаланиши мумкинми?

Кам таъминланган шахслар қуйидаги ҳолатларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

— муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга мурожаат қилганда;

— фуқаролик ишларида даъвогар ёки жавобгар бўлганда;
— маъмурий ишда аризачи бўлганда;

— маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишида;

— жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи бўлганда;

— маҳкум бўлганда.

Хулоса қилиб айтганда, бепул юридик ёрдам фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда зарур кўмак олиш имконини беради. Айниқса, юридик хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш имконияти чекланган шахслар учун мазкур ёрдам муҳим ҳуқуқий кафолат ҳисобланади.

Улашиш: