currencies image

11 823,69 UZS

45,17

usd

currencies image

13 797,06 UZS

63,31

eur

currencies image

139,74 UZS

0,78

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас

Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас

Содда талқин

calendar

27.08.2026

eye

17

Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас

Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.

Кундалик ҳаётимизда учрайдиган аксарият масалалар эса бевосита ҳуқуқ билан боғлиқ.

Ишга жойлашиш, меҳнат қилиш ва дам олиш, таълим олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш, пенсия ва нафақа олиш, мулкка эгалик қилиш, ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш каби жараёнларда ўз ҳуқуқларини билиш ҳар бир инсон учун муҳим ҳаётий заруратдир.

Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас. Энг муҳими, фуқаро ўзига берилган ҳуқуқлардан қачон, қандай ва қайси тартибда фойдаланиши мумкинлигини, ўз мажбуриятларини нималардан иборат эканини ҳамда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний механизмларини билиши керак.

Айнан шу эҳтиёждан келиб чиқиб, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан тайёрланган “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” номли китоб кенг китобхонлар оммасига муҳим ҳуқуқий билимларни содда ва тушунарли шаклда етказишга хизмат қилади.

 

Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар — кундалик ҳаётимиздаги ҳуқуқлар

“Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” тушьунчаси кўпчилик учун ҳуқуқшуносликка оид мураккаб атама бўлиб туюлиши мумкин. Аслида эса ушбу ҳуқуқлар ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ.

Инсоннинг муносиб меҳнат қилиши, меҳнати учун адолатли ҳақ олиши, дам олиши, ижтимоий таъминотдан фойдаланиши, таълим олиши, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши, уй-жой ва мулкий манфаатларини ҳимоя қилиши каби масалалар иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларнинг муҳим йўналишларини ташкил этади.

Мазкур ҳуқуқлар инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, жамиятда ўз имкониятларини рўёбга чиқариши ва ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга.

Шу боис бундай ҳуқуқларни билиш нафақат ҳуқуқшунослар, балки ҳар бир фуқаро учун зарур.

 

“10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб” тўпламининг навбатдаги нашри

“Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” китоби “10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб” тўплами доирасида тайёрланган. Тўпламнинг асосий мақсади — жамият аъзолари учун энг муҳим бўлган ҳуқуқий билимларни оммабоп ва тушунарли шаклда тақдим этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашишдир.

Китобнинг яна бир муҳим жиҳати — унда ҳуқуқий масалалар фақат назарий тушунчалар доирасида қолиб кетмайди. Инсоннинг кундалик ҳаётида учраши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий масалаларга ҳуқуқий нуқтаи назардан ёндашиш имконини берадиган мазмун устувор аҳамият касб этади.

Бу эса нашрни ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ йўналишида таҳсил олаётган талабалар учунгина эмас, балки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини билишни истаган барча фуқаролар учун ҳам фойдали манбага айлантиради.

Мазкур китобни “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонида йўлга қўйилган Yurkitob.uz портали орқали электрон шаклда ўқишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
932

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
866

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
809

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
736

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.