Ўзбекистон
17.02.2023
1 852

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик билан шуғулланиш қонун билан тақиқланди. Ушбу тақиққа кўра, давлат хизматчиларининг қўшимча даромад манбаларига эга бўлиши борасида қуйидаги талаблар бор: 1. Давлат хизматчилари бизнеснинг муассиси бўлиши, ўзи хизмат қилаётган давлат органи назоратидаги ташкилотлардаги улушларни, акцияларни сотиб олиши мумкин эмас. 2. Давлат хизматчилари Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда мулк харид қилиши ҳам мумкин эмас. Хорижий давлатда ўқиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматдан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек, давлат хизматига киришдан олдин сотиб олинган мулкка эгалик қилиш бундан мустасно. 3. Давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида ишга киришдан аввал декларация бериши керак. 4. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс давлат хизматига қабул қилинганидан кейин фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонун билан белгиланади. 5. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик қилиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўла олмайдилар.
Авазбек Сотволдиев
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Жиззахлик гулчи аёл “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” унвонини олди
Бунга оид Президент фармони қабул қилинди.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади
Мазкур рейтинг қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутади.
Энди тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботлар талаб қилинмайди (рўйхат)
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Давлат хизматчиси қандай совғалар олиши мумкин?
Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади. Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.