currencies image

12 758,36 UZS

19,76

usd

currencies image

14 820,11 UZS

111,12

eur

currencies image

163,34 UZS

0,67

ru



АсосийЯнгиликларБоғбон, энага, ошпаз, қоровул — уй ёрдамчиларини ёллаш тартиби қандай?

Боғбон, энага, ошпаз, қоровул — уй ёрдамчиларини ёллаш тартиби қандай?

Ўзбекистон

calendar

01.06.2023

eye

783

Боғбон, энага, ошпаз, қоровул — уй ёрдамчиларини ёллаш тартиби қандай?

Уй ишчиларини ёллашда: Биринчидан, уй ишчиси 16 ёшга тўлган бўлиши керак. Иккинчидан, уй ишчиси билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилиши керак ва албатта, уй ишчиси меҳнат шартлари тўғрисида олдиндан огоҳлантирилиши керак (аввал бундай тартиб бўлмаган). Учинчидан, уй ишчиси билан меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади, иккинчиси иш берувчида қолади, учинчиси эса ходимга берилади. Ёдда тутинг. 1. Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга оширилади. 2. Уй ишчиларининг меҳнат дафтарчалари юритилмайди. 3. Уй ишчиларининг ёлланиб ишлаш бўйича иш даврларида ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига киритилади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
17-январ 2024, 12:48
1 078

Уй ишчиларининг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? 6 саволга жавоб

Уй ишчилари кимлар? Энага, боғбон, ошпаз каби ёлланиб ишлайдиганлар билан ҳам меҳнат шартномаси тузиш керакми? Уларнинг иш режими қандай бўлади? Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга жавоб беради.

cover image
31-октябр 2023, 07:31
1 730

“Германияда деҳқону фермер ҳадеб мажлис, йиғилишга чақирилмайди, ишини қилади” — агроном Шаҳзодбек Юсупов

Ўзбекистонда боғдорчиликдан юқори даромад олиш мумкинми? Юртимизда бунга имкон, шароит етади, аммо ҳамма боғбон ҳам салоҳиятли, тажрибалими? Hudud24.uz соҳадаги ютуқ ва муаммолар хусусида Германиянинг Obsthof Walser боғдорчилик хўжалигида фаолият олиб бораётган агроном Шаҳзодбек Юсупов билан суҳбатлашди.

cover image
22-июн 2023, 05:38
1 104

6 102 АҚШ доллари ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган энага қўлга тушди

Энага уйда ҳеч ким йўқ пайтида хонадон эгасининг 6 102 АҚШ долларини, 3600 АҚШ долларлик билакузугини ва тилла узугини ўғирлаган.