Ўзбекистон
22.06.2023
1 104
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги уйларнинг бирида энагалик қиладиган аёл хонадон эгасининг 6 102 АҚШ долларини, 3600 АҚШ долларлик билакузук ва тилла узугини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. Воқеа 17 июнь куни соат 09:00 ларда содир бўлган. Маълум қилинишича, энага (36 ёшли Р.З. (аёл) уйда ҳеч ким бўлмаганидан фойдаланиб, хонадон эгасининг ётоқхонасида жойлашган жавон ичидаги пулларини ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган. Тергов жараёнида ундан ашёвий далил тариқасида жабрланувчига тегишли бўлган тақинчоқлари, 2500 АҚШ доллари расмийлаштириб олинган. Бундан ташқари, аёл ўғирланган пул маблағларини бир қисмини, яъни 22,7 млн пулларни миллий валютага айлантириб, ўзининг банк пластик картасига тушириб олгани аниқланган. Ҳозирда Р.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Энага қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй ишчиларининг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор? 6 саволга жавоб
Уй ишчилари кимлар? Энага, боғбон, ошпаз каби ёлланиб ишлайдиганлар билан ҳам меҳнат шартномаси тузиш керакми? Уларнинг иш режими қандай бўлади? Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга жавоб беради.
Боғбон, энага, ошпаз, қоровул — уй ёрдамчиларини ёллаш тартиби қандай?
Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга оширилади. Уларга меҳнат дафтарчалари юритилмайди. Ёлланиб ишлаш бўйича иш даврларида ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшилади.