Ўзбекистон
11.10.2023
731
Ўтган ҳафта Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган андижонлик Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили расман маълум қилинди. Унга кўра, Дўсматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ҳозирги ҳолат бўйича ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган. Маълумот учун, “Ўйинчоқ” лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барида зафар қучган. Дўсматов — Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган. Шунингдек, 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ҳаваскор боксда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров ҳам профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказадиган бўлди. Чарм қўлқоп устамиз россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаевга қарши рингга кўтарилади. Бутаев 2021-2022 йиллар оралиғида WBA йўналиши чемпиони бўлган. Айни пайтда у WBA рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди. Маълумот учун, Ражаб Бутаев ҳамюртларимиз Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримовнинг жамоадоши ҳисобланади. Ҳисобида 14 ғалаба (11 нокаут) ва 1 мағлубият бор. Ягона мағлубиятини ўтган йилнинг 16 апрель куни ўтказган илк ҳимоя жангида литвалик Эймантас Станёнисдан қабул қилиб олган. 32 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров проф боксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. Ягона мағлубиятини 2019 йилда Майкл Фоксдан қабул қилиб олган. 2022 йилнинг 2 декабрь куни “Humo Arena”да яна бир ҳамюртимиз Жамшид Каримовни очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Бу унинг ҳозирча сўнгги жанги бўлиб турибди.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.