Ҳуқуқ
18.03.2026
46

Ўзбекистон Республикасида болани давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш масаласи “Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори ва бир қатор бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
1. МТТга жойлаштириш ёши:
Қонунчилик ҳужжатларига кўра, давлат боғчаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар. Хусусий боғчаларга қабул қилиш ёши ва тартиби ушбу боғчалар томонидан мустақил белгиланади.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилди.
2. МТТга болани жойлаштириш учун анкета тўлдириш:
Давлат боғчасига болани жойлаштириш учун йўлланма олиш ҳақида анкетани тўлдириш зарур. Анкетани 2 хил усулда тўлдириш мумкин.
- Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш;
- Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тегишли анкетани тўлдириш.
Йўлланма олиш учун фақатгина тегишли сўровномани тўлдириш талаб этилади. Бунда фақатгина йўлланма олишда имтиёзлар мавжуд бўлса тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилади.
3. Қандай болалар МТТга имтиёзли жойлаштирилади?
Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг болалари;
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар ва божхона органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Тақдим этган анкетада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги йўлланмалар беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Болаларни боғчага қабул қилиш бепул амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади