Содда талқин
19.02.2026
839

Бугунги кунда товарларни сотиш ва харид қилиш муносабатларида товарни ўз вақтида ва белгиланган жойга етказиб бериш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик субъектлари ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги шартномавий муносабатларнинг самарали йўлга қўйилиши кўп жиҳатдан товарларни етказиб бериш тартибининг аниқ ва қонуний белгилаб қўйилганлигига боғлиқ. Товарларни етказиб бериш жараёнида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, етказиб бериш муддатлари, усуллари ҳамда жавобгарлик масалалари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши лозим.
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарларни олувчиларга жўнатиш тўғрисида сотиб олувчининг сотувчига кўрсатмалар бериш ҳуқуқи (жўнатиш разнарядкаси) назарда тутилган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи товарларни жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган олувчиларга жўнатади (топширади).
Жўнатиш разнарядкасининг мазмуни ва уни сотиб олувчи томонидан маҳсулот етказиб берувчига юбориш муддати маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланади. Агар жўнатиш разнарядкасини юбориш муддати шартномада назарда тутилган бўлмаса, у маҳсулот етказиб берувчига маҳсулот етказиб бериш даври бошланишидан камида ўттиз кун олдин юборилиши лозим.
Сотиб олувчининг белгиланган муддатда жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслиги маҳсулот етказиб берувчига ё маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортиш, ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари маҳсулот етказиб берувчи жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслик туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бекжон Исмоилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан бош тортиши мумкинми?
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмас.