Ҳуқуқ
01.02.2025
1 110

Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин. Бунинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги қарорида белгилаб қўйилган.
Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15-август кунлари қабул қилинади.
Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.maktab.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.
Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб, болани мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар уч иш куни ичида боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.
Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.
Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.