Ўзбекистон
07.10.2023
1 688

“Project.gov.uz порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истироҳат боғлари фаолияти ва уларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (10.04.2023 йилдаги ID-84377) эълон қилинди. Унга кўра, маданият ва истироҳат боғларини вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган “Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари” тасарруфига ўтказиш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, project.gov.uz портали лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасини ўтказишни назарда тутади ва фақат жамоатчилик томонидан қабул қилингандан кейингина ҳужжат ваколатли органлар томонидан тасдиқланади ва у кучга киради. Маълумот учун: Лойиҳа “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарори ижроси доирасида республикадаги боғлар фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун қулайликлар яратиш, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Давлат активлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ботаника боғи истироҳат боғи эмас, у нафақат кўп навли ўсимликларни, балки шу соҳа мутахассисларини ҳам етиштиришга ёрдам берадиган илм-фан даргоҳидир. У - нафақат пойтахтнинг, балки бутун мамлакатнинг дурдонасидир. Вазиятни ўрганган ва Ботаника боғи мутахассислари билан суҳбатлашган ҳолда, шуни маълум қиламизки, Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмаган ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди”
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.