Ўзбекистон
20.06.2023
1 301

Бугун Тошкент шаҳридаги бир қанча маҳаллаларда электр таъминоти узилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бунга сабаб Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 20 июнь куни қуйидаги еттита тумандаги 12 та МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади: Чилонзор туманининг: «Қозиробод» ҳамда «Кўркам» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача; Янгиҳаёт туманининг: «Хўжаучқун» ва «Виқор» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача; Шайхонтоҳур туманининг: «Чорсу» ва «Белтепа» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача; Бектемир туманининг: «Нурлийўл» ва «Забардаст» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача; Яшнобод туманининг: «Миришкор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача; Мирзо Улуғбек туманининг: «Мевазор» ва «Заковат» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача; Учтепа туманининг: «Нишабариқ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача. Хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.