Ўзбекистон
10.07.2023
1 367

Жорий йилнинг июль ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 37-39 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилди. Гидрометеорология хизматининг маълум қилишича, 10 июлдан Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди. Хусусан, бугун кундуз куни ҳарорат 35-40 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача исийди. Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11–13 июль кунларига тўғри келади. Бунда кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади. Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Ҳароратнинг энг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди
15 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади
Ўзгидромет 8-14 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди
Мартнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Ўзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет 18-20 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.