Ўзбекистон
04.11.2023
1 841

Ижтимой тармоқларда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти талабалари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисидаги видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга Олий таълим, фан ва инновациялар вазири матбуот котиби Назокат Абдуқундузова муносабат билдирди. Олинган маълумотларга кўра, Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти илмий жамоаси томонидан ҳозирда ернинг шўрланишига қарши маҳаллий галофит (чўлда ўсадиган) ўсимликлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда. Рўзғорда қўлланиладиган супурги галофит ўсимлик саналадиган соргодан тайёрланади. Мазкур ўсимлик институтнинг бўш, қаровсиз ер майдонига экилган ва ҳозирда у пишиб етилгани учун, уни ўриб олиб, институт техник ходимлари ва ёлланма ишчилар томонидан институтнинг хўжалик ишларида фойдаланиш мақсадида супургилар тайёрланмоқда. “Ер майдони талабалар турар жойининг яқинида бўлгани боис, ушбу жараёнга қизиққан бир неча талабалар ходимларнинг ишини бевосита келиб кузатганлар ва айримлари ёшларга хос қизиқиш туфайли ўзлари ҳам супурги ясаб кўришга уринганлар. Айнан шу жараён видеога олиниб, “талабалар мажбурий меҳнатга жалб этиляпти” деган ёзув билан ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, нотўғри талқин қилинган”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.