currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларБухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон

calendar

20.09.2023

eye

1 645

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳар “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси фуқароларга берилган имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатидан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. У “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган фуқаролар М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.М лар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 миллион сўмдан, жами 163 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: