Ўзбекистон
19.07.2023
1 242

2022 йилнинг 17 октябридан 21 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва моддий бойлик орттириш мақсадида “Халқ банки” АТБ томонидан Когон шаҳар Темирйўлчи кўчасида яшовчи фуқаро Б.М. номига расмийлаштирилган ҳамда яна шунга ўхшаш 4 нафар фуқаронинг пластик карталаридан жами 21 млн 328 минг сўм пулларини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ечиб олиб, жабрланувчиларга моддий зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми “б“ ва ”Г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ш.Д. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган. Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳамда Республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб аниқланмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.