Ўзбекистон
09.01.2024
516
Бухоро аэропортига қўниши керак бўлган иккита рейс ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.
"Turkish Airlines" авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади. Экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Тошкент шаҳрида юк машиналари ҳаракати тўлиқ бир суткага чекланади
Тошкентда Рамазон ҳайити муносабати билан юк машиналари ҳаракати бир суткага тўлиқ чекланади.
Тошкент аэропорти реконструкция қилиниши ортидан айрим чекловлар жорий этилди
Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга аэропортининг жўнаб кетиш залига киришга рухсат берилган.
Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик либераллаштирилди
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини илк борсодир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланди.