Ҳуқуқ
02.11.2024
1 768
— Мен ўтган йили 7 миллион сўм кредит олган эдим. Кредитни ёпиш учун яна 2 йил тўлов қилишим зарур. Россияга ишлаш мақсадида бормоқчи бўлсам мени чегарадан қайтаришлари мумкинми?
Баъзида қандайдир сабаб билан аэропорт ёки вокзалдан чиқишига “запрет” бор экан деб қайтариб юборилган одамлар ҳақида эшитиб қоламиз. Ўз ўзидан савол туғилади, кимларнинг Ўзбекистондан чиқиши чекланади?
Амалдаги қонунчиликка кўра қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:
Юқоридаги ҳолатларнинг аксарияти тушунарли ва чеклаш қўлланилган шахс ундан жуда яхши хабардор бўлади.
Шу билан бирга, амалиётдан маълумки айниқса коммунал соҳада, шахслар ўзларига нисбатан қарздорликни ундириш бўйича суд қарори борлигини билишмайди ёки унутиб қўйишади.
Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, судни қарзни ундириш бўйича тегишли ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочилари томонидан ижро иши очилган бўлса шахсга нисбатан хорижга чиқишга тақиқ жорий этилган бўлиши мумкин.
Хорижга чиқишни чеклаш фақатгина энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ қарздорлик учун қўлланилади.
Давлат ижрочисининг қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижро этилиши шарт ва фақат суд ёки давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.
Давлат ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга кўра яқин орада чет элга сафар қилишни режалаштираётган шахслар барча қарзларини тўлаганликларига амин бўлиши лозим.
Тақиқ бор-йўқлигини эса https://mib.uz/restriction манзили орқали текшириб кўриш мумкин.
Агар шахсга тақиқ қўлланилган бўлса у қарзларни тўлагандан кейин ижрочидан тақиқ олиб ташланганига аниқлик киритиб олиши лозим.
Бунда тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун албатта расман ёзма равишда мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.