Ўзбекистон
01.07.2024
715
Қонунчиликка кўра, сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
— тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган буйлар билан белгиланган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
— тўсиш белгиларидан (буйлар, буй йўлчаларидан) ўтиб сузиш;
— моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
— техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва бу тўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
— сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
— алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
— сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
— ёлғон тревога сигнали бериш;
— вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
— сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
— пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
— кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
— сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
— 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
— шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
— овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
— товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз — чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
— қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.