Ўзбекистон
16.02.2024
1 425
© Фото: AfishaЎзгидромет 17-18 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ўзбекистонда 17-18 февраль кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даража илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража совуқ, 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун кундузи ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади.
Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, 16-февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Пойтахт Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Бугун кундузи ҳарорат 0-3 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечалари 3-5 даража совуқ, кундуз кунлари 1 дарада совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.