Life Style
20.07.2024
1 130

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ўтган иш ҳафтасига нисбатан бироз юқори бўлиб, 34-39 даражани ташкил этади, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 13−18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24, кундузи 35-38 даража бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистонликларни кузда қандай об-ҳаво кутмоқда?
Сентабрь ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суради.
Ёзнинг сўнгги ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилади?
26-28 август кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
19-21 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво кузатилади
10-11 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.