Ўзбекистон
17.10.2022
2 947

Давлат хизматида билимли, тажрибали, шу билан бирга муомала маданияти юқори, этика, эстетика қоидаларидан хабардор шахслар ишлаши керак. Бу бутун дунёда —демократик жамиятларда давлат хизматчилари амал қиладиган ёзилган ва ёзилмаган қонунлардир. Ўзбекистонда ҳар хил соҳа вакиллари, турли идоралар хизматчиларининг ички одоб-ахлоқ қоидалари шаклланган. Аммо қонунчиликда барча давлат хизматчилари бирдек амал қилиши лозим бўлган ягона одоб-ахлоқ қоидалари мезони мавжуд эмас эди. Сўнгги пайтларда давлат органи ходимларининг фуқаролар билан муносабатларидаги кескинлик, мансабдор шахсларнинг қўпол муомаласи ва бунинг оқибатида келиб чиққан нохуш ҳолатларга кўп марта гувоҳ бўлдик. Шу каби кўпгина омиллар ва сабаблар ҳисобга олиниб, давлат хизматчилари учун умумий одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилди. Энди одобсиз ва ахлоқсиз шахслар давлат ишида ишлаши мумкин эмас. 14 октябрь куни Ҳукуматнинг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди. Қарор 15 октябрдан кучга кирди. Мазкур қарор билан: Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари; Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади. Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.