currencies image

12 715,13 UZS

45,08

usd

currencies image

14 730,48 UZS

25,61

eur

currencies image

161,75 UZS

1,67

ru



АсосийЯнгиликларДавлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Ҳуқуқ

calendar

21.04.2025

eye

355

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Барча соҳаларда бўлганидек, адвокатура йўналишида ҳам бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бу борадаги муносабатлар тартибга солинган.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 21-ноябрдаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам – қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

Хусусан:

– кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);

–руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

–ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

–жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:

– электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади;

– оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.

Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км. масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими томонидан унга тасдиқловчи ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн беш куни давомида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатга у фаолият юритаётган адвокатлик тузилмасининг банк ҳисобварағига пул ўтказиб бериш йўли билан ҳақ тўланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари адвокатларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилгани учун харажатларни Низомда белгиланган миқдорда ва муддатда тўлаб бериши шарт.

Шухрат ТОЙИРОВ,
Бухоро вилоят адлия бошқармаси 
масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 044

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 027

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
932

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
929

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.