Ҳуқуқ
24.05.2025
1 235
“Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомга асосан, фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:
— мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;
— халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса. Бунда битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.
Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчи якуний аттестация топшириладиган фандан озод этилади. Бунда, хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Битирувчи йиллик ижобий баҳоларга эга бўлган ҳолда соғлиғи туфайли якуний аттестациядан озод этилган тақдирда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қуйидаги ҳужжатларга асосланган ҳолда буйруқ қабул қилади:
— мактаб жойлашган ҳудуддаги даволаниш муассасаси тиббий-назорат комиссиясининг мактаб шифокори, қишлоқ жойларда эса туман бош педиатри билан келишган ҳолдаги тиббий хулосалари;
— мактаб педагогика кенгашининг қарори ва директорнинг расмий хати, ўзлаштириш табели (ушбу кўрсатилган ҳужжатлар директор имзоси ва мактаб муҳри билан тасдиқланади).
Битирувчиларнинг яшаш жойи ўзгариши (Республикадан ташқарига чиқиш) муносабати билан шу ҳолатни тасдиқловчи расмий ҳужжатлари бўлса, (бу ҳолат март-апрель-май ойларида юзага келса) бундай битирувчиларга якуний аттестациядан муддатидан илгари ўтишларига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг буйруғи билан рухсат берилади.
Бундай ҳолларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган фанлардан якуний аттестация, қолган фанлардан эса синовлар мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади. Якуний аттестация ва синовлар мактаб директори тузган муваққат якуний аттестация комиссияси томонидан ва у тасдиқлаган жадвал асосида ўтказилади.
Якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.
Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.