currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат органларига онлайн мурожаат қилиш: нималарни билиш керак? 4 та қоида

Давлат органларига онлайн мурожаат қилиш: нималарни билиш керак? 4 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

15.01.2024

eye

2 531

Давлат органларига онлайн мурожаат қилиш: нималарни билиш керак? 4 та қоида© Фото: Hudud24.uz

Ортиқча вақт ва маблағ йўқотмасдан, уйдан чиқмасдан ҳам давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин. Ўзбекистонда мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси (https://murojaat.gov.uz/) фаолияти йўлга қўйилган. Платформадан қандай фойдаланиш мумкин? Қайси идораларга, қандай масалаларда мурожаат қилса бўлади? Hudud24.uz платформадан фойдаланиш, мурожаатлар ҳолатини текшириш, эътибор қаратиш керак бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот беради.  

1. Платформадан қандай фойдаланиш мумкин?

Ушбу платформадан фойдаланиш учун дастлаб тегишли маълумотларни киритган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Бир марта рўйхатдан ўтгандан сўнг, кейинги киришлар учун One-ID рақамини киритишнинг ўз етарли.

Бунда ариза, шикоят ёки таклифни тегишли ташкилотга юбориш мумкин.

Мурожаат юбориш учун шахсни тасдиқловчи маълумотлар (паспорт серияси, рақами ҳамда туғилган сана) киритилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида фуқаролик паспорти, ID-карта ва хорижга чиқиш паспортидан фойдаланиш мумкин.

Бунда шахсга доир маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилмайди ва тарқатилмайди!

Шахсни тасдиқловчи маълумотларни киритиш қуйидаги афзалликларга эга:

  • мурожаат юбориш шаклининг кўплаб қисмлари автоматик равишда тўлдирилади;
  • киритилган мурожаат номингизда сақланади ва уни исталган пайтда id.egov.uz хизмати орқали тизимга кириб топишингиз мумкин бўлади;
  • мурожаатни асоссиз равишда кўрмасдан қолдириш ҳолатларининг олди олинади.

2. Қайси ташкилотга мурожаат юбормоқчисиз? Рўйхатдан танланг.

Мазкур платформа орқали Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, Марказий сайлов комиссияси ва Олий суд каби 10 та марказий муассасаларга, шунингдек, 21 та вазирлик, 4 та қўмита, 10 та агентлик, 14 та маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳамда 17 та бошқа давлат корхоналарига, умуман олганда, 80 дан ортиқ ташкилотларга электрон кўринишдаги мурожаатлар юбориш мумкин. Бундан ташқари, ушбу ягона платформада фақатгина марказий муассасаларгагина эмас, балки уларнинг ҳудудий бўлимлари ва тизимидаги қуйи ташкилотларга ҳам мурожаатлар юбориш имконияти яратилган.

3. Мурожаатингиз ҳолатини текшириб туринг.

Мазкур ягона платформанинг яна бир қулайлиги – мурожаатингиз қайси ташкилотга тегишли эканлигини белгилаб, унинг ҳолатини текшириб туришингиз мумкин. Бунинг учун платформа томонидан берилган мурожаат рақами ҳамда мурожаатингиз ҳолатини текшириш учун Сизга келган кодни киритиш керак бўлади.

4. Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топинг.

Ушбу ягона платформа орқали меҳнат муносабатлари, пенсия ва ижтимоий ҳимоя, уй-жой, ер ва коммунал, соғлиқни сақлаш, оилавий масалалар, ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзлар, таълим, солиқ, транспорт, истеъмолчи ҳуқуқлари, вояга етмаганлар ҳуқуқлари каби мавзулардаги маълумотларни олиш мумкин.

Мақсуд Мустафоев,

Hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 362

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
957

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
821

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
798

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.