Ўзбекистон
20.05.2021
962

Бугун ижтимоий тармоқларни кузатиб, яна дилимиз хуфтон бўлди. Ҳар куни қандайдир бир бир нохуш ҳолат, халқнинг додига сабаб бўладиган хунук манзараларга дуч келаяпмиз. Тавба, инсон боласи наҳотки шунчалик бешафқат ва тошбағир бўлиб кетаяпти, деб ўйланиб қоласан киши. Қибрайда 9 гектар майдондаги тайёр пишган қулупнайзор бузиб ташланди… Мазкур видеохабарда 9 гектар қулупнайзори шафқатсизларча бузиб ташланаётган деҳқоннинг ички ишлар ходимларига нисбатан қаршилиги акс эттирилган. Ахир қайси деҳқон ҳам ўз экини очиқдан-очиқ пайҳон қилинишига қараб туради? Бу лавҳани кўриб, бир неча йил аввал катта боғидаги олмалар ғарқ пишган маҳалда қишлоқдаги қўшнимиз Абдураҳмон амакининг боғи бузилиб, чеккан аламлари кўз олдимга келди. Ўшанда фермерлар уюшмаси ўзи боғ қилиш учун ажратиб берган ерни ўзлаштириб, чиройли мевали боғ барпо қилган Абдураҳмон амакининг боғлари маҳаллада битта эди. Қишда ҳам ёздагидек сархил меваларни қишлоқдаги беморми, хасталикка чалинган ёш болаларми, кўнгли тусаб қолса бемалол у кишининг уйидан топардингиз. Боғларда олмалар тарам-тарам бўлиб пишган айни ҳосил пайти тепадан буйруқ келди, деб боғни бузишга тушишди. Ҳар дарахт ёнида тиз чўкиб, тракторчиларга илтижо қилган деҳқоннинг оҳу ноласини қўллари белида виқор билан турган амалдорлар эшитмади. Абдураҳмон амаки шохлари синиб ерга тўкилган олмалардек, гурсиллаб ерга қулади. Аслида дарахтлар унинг юрагига йиқилган эди. Юраги хасталаниб, узоооқ ётди. Бу дард у кишини охир-оқибат ўзи билан олиб кетди. Виждон азобида қолганлар эса ҳали ҳамон тирик. Аммо уларга ҳам қилмишига яраша Яратганнинг “мукофотлари” тегди. Бу воқеани ҳар эслаганда, бир ниҳол экмаган нонкўрларнинг қилмишидан қалбимиз озор чекади. Мевали дарахтни кесиш ҳомиладор аёлни ўлдириш билан баробар деган кўҳна ҳақиқат ёдимизга тушади. Қулупнайзорни бузганлар, албатта, бу неъматнинг уволига, деҳқоннинг қарғишига қолиши аниқ. Ахир бу экинзорни барпо қилиш учун одамлар қанча-қанча меҳнат сарфлаган, тер тўккан, заҳмат чеккан. Ҳаммасидан ҳам тирик жондай нафас олиб турган ризқу насибамизни топташга ким ҳуқуқ берди? Агар қулпнай шу ерга ноқонуний экилган бўлса, олдин қаерда эдиларинг, бугун бола-чақаси билан қулпнайзорга умид кўзини тикиб, бирим икки бўлармикан, деган шўрлик деҳқоннинг юрагини пайхон қилиш учун озгина бўлса ҳам меҳр ва одамгарчилик, инсонга ачиниш туйғуси наҳотки сизларда топилмаган бўлса? Ризқни оёқ ости қилиш кўрнамаклик эмасмикин? Халқнинг бир гапи бор: “Кўр бўлсанг ҳам кўрнамак бўлма”, деган. Қақшаганнинг қарғишидан қўрқинг. У бир куни сизни уради. Бошқа гапимиз йўқ. Маруса ҲОСИЛОВА, “Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Хоразмдаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди
Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.
Қўқондаги бозорда дўкони ёнган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашув пайтида Қўқондаги бозорда ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилишини айтди.
Деҳқон бозорларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади
Тошкентда ретро автомобиллар марши бўлиб ўтади