currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Декрет пули” қанча муддатда тўланиши керак?

“Декрет пули” қанча муддатда тўланиши керак?

Ҳуқуқ

calendar

18.03.2025

eye

3 661

“Декрет пули” қанча муддатда тўланиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлларга туғруққача 70 календарь кун ва туғруқдан кейин 56 календарь кун (агар туғиш оғир кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган бўлса – 70 кун) муддатга берилади. Бу давр учун қонунчиликда белгиланган тартибда, аммо ўртача ойлик иш ҳақининг камида 75 фоизи миқдорида нафақа тўланиши шарт.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисобланади ва аёл туғруққача реал фойдаланган кунларидан қатъи назар, нафақа тўлиқ миқдорда берилади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бўлиб, 2024 йил 31 майда қабул қилинган 314-сон қарорининг 1-иловаси асосида тартибга солинади. Мазкур низомга кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.

Ушбу илованинг 6-бандига асосан, нафақа тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки иш берувчининг ички ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши керак. Агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади. Бироқ нафақа, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (больничный) тақдим этилган кундан бошлаб 16 календарь кундан кечиктирилмасдан тўланиши лозим.

Нафақа кечикса нима қилиш мумкин?

Барча иш берувчилар – давлат ташкилотлари бўладими ёки хусусий корхоналар – ушбу қоидаларга амал қилишлари шарт. Агар “декрет пули” белгиланган муддатда тўланмаса, Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ, ҳар бир кечиктирилган кун учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Агар сиз нафақангиз кечиктирилган бўлса, иш берувчидан расмий тарзда сўраб, зарур ҳолларда қонуний чоралар кўришингиз мумкин.

Ихтиёр Пайзиев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 358

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
922

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
806

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
787

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.