currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДепутатларга ўз округидаги маҳаллаларни ривожлантиришга 3 млрд берилади

Депутатларга ўз округидаги маҳаллаларни ривожлантиришга 3 млрд берилади

#NoComment

calendar

15.10.2025

eye

130

Депутатларга ўз округидаги маҳаллаларни ривожлантиришга 3 млрд берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳалла фаолиятини тубдан янгилайдиган, одамлар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган қатор янгиликлар эълон қилинди.

Сўнгги йилларда маҳаллада “еттилик” тизими жорий этилиб, кредит, субсидия, компенсация ва моддий ёрдам каби 100 дан зиёд хизматлар тўғридан-тўғри аҳоли яшайдиган ҳудудда кўрсатила бошлади. Шу асосда миллионлаб одамлар ўз ишини бошлаб, камбағалликдан чиқди. Аммо давлат раҳбари таъкидлаганидек, бу тизим ҳали барча маҳаллаларда бир хил самара бермаяпти айрим жойларда жамоавий ишлаш маданияти, раҳбарларнинг масъулияти ҳали ҳам етарли даражада эмас.

Маҳалла раислари ваколати беш йилга узайтирилди. Энг муҳими, улар энди тўлиқ масъулият ва кенг имконият билан ишлайди. Ҳар бир маҳалла имкониятни лойиҳага айлантириши, иш ўрни яратиши учун банкир ва солиқчи бириктирилди. Бу тизим фақат маъмурий эмас, балки иқтисодий марказга айланаётган маҳалланинг янги қиёфасини белгилайди.

Аҳоли бошлаган лойиҳаларнинг ярмини давлат тўлаб беради

Йиғилишдаги энг муҳим янгиликлардан бири “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими. Энди маҳаллада аҳоли ўз кучи билан бошлаган лойиҳаларни давлат молия жиҳатидан қўллаб-қувватлайди. Масалан, аҳоли йўл ёки сув тизимини таъмирласа, харажатнинг ярмини давлат тўлаб беради.

Келгуси йилда мингта шундай ташаббус учун 500 миллиард сўм ажратилади. Бу одамларни фаол бўлишга, маҳалла ҳаётини ўз қўли билан ўзгартиришга ундайди. Бу давлат билан халқ ҳамжиҳатлигининг амалий кўриниши.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтинги жорий этилади

Президент жорий йилдан бошлаб “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини жорий этишни маълум қилди. Бу солиқ тўлаш маданиятини ошириш билан бирга, маҳалланинг ўз маблағини тўғридан-тўғри ривожига сарфлаш имконини беради.

Рейтингда илк 100 таликка кирган маҳаллалар инфратузилма харажатининг 75 фоизини давлат ҳисобидан қоплайди, ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўм берилади. Қолаверса, депутатларга ўз округидаги маҳаллаларни ривожлантириш учун 3 миллиард сўмдан ажратилади.

Бу маҳаллаларни рақобатга ундайди энди ҳар бир ҳудуд яхши натижа кўрсатиш учун ҳаракат қилади, натижада аҳоли фаровонлиги ошади.

Маҳалла бюджети - ўз маблағини ўзи бошқарадиган тизим шаклланмоқда

2026 йилдан бошлаб маҳаллаларнинг ўз бюджети шакллантирилади. Санитария, экология ва ноқонуний қурилишлар бўйича ундирилган жарималарнинг 10 фоизи маҳалла ихтиёрида қолади. Давлат ҳар йили 200 миллиард сўмни маҳалла ривожига йўналтиради.

Президент таъкидлаганидек, келгуси йилнинг ўзида 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм йўналтирилади. Бу маблағлар тўғридан-тўғри инфратузилма, тадбиркорлик ва аҳоли эҳтиёжларига сарфланади.

Маҳаллада янги тафаккур ва жамоавий иш услуби яратилади

Йиғилишда давлат раҳбари айрим маҳаллаларда “еттилик” тизими тўлиқ ишламайотганини танқид қилди. Кўплаб ходимлар ўз маҳалласидан узоқда яшайди, баъзилари фаолиятини номигагина олиб боришмоқда. Шу сабабли “еттилик” фаолиятини баҳолайдиган ягона KPI тизими ишлаб чиқилади.

Энг яхши натижа кўрсатган жамоалар йил якунида рағбатлантирилади. Бу тизим маҳаллада масъулиятни оширади, рақобат муҳитини яратади ва натижадорликни таъминлайди.

Президент вилоят ва туман ҳокимларига 33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни янги ёндашув асосида ташкил этишни топширди. Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласидаги тажриба шунга асос бўлади бу ерда маҳалла бир нечта ҳудудга хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда, тадбиркорлар эса боғча, мактаб ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга бел боғлашган.

Бу маҳаллада давлат, бизнес ва аҳоли ҳамжиҳатлигидаги янги моделнинг бошланиши.

Маҳалла энди аҳоли муаммоларини йиғувчи эмас, ечим топувчи, ташаббуслар маркази бўлади. Президент таъкидлаганидек, ҳар бир маҳалла бутун жамоа жавобгарлигида ишлайди.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 180

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
1 085

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


30-сентябр 2025, 10:14
705

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.


29-сентябр 2025, 04:46
533

Вояга етмаган болаларнинг қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари мавжуд?

Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниш ҳуқуқига эга.