Ўзбекистон
07.07.2023
1 388

Сайёрада экологик инқироз ва атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ глобал муаммолар кўламининг ортиши инсоният саломатлиги ва ҳаёти учун жиддий хавф туғдирмоқда. ЖССТ Европа минтақавий бюросининг янги ҳисоботда келтирилишича, бюрога аъзо 53 давлатда (жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида) қайд этилаётган барча касалликларнинг қарийб 15 фоизи ушбу омил оқибатида пайдо бўляпти. Бундан ташқари, Буюк Британиядан Хитой чегараларигача қамраб олган мазкур ҳудудда экологик муаммолар туфайли йилига 1,4 миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда. Уларнинг 570 минг нафарга яқини атмосфера ифлосланиши оқибатида келиб чиқаётган хасталиклар қурбонларидир. Қолаверса, биргина 2022 йилда Европа минтақасида кузатилган аномал иссиқ ҳарорат камида 20 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари томонидан “Будапешт декларацияси” қабул қилиниши кутилмоқда. Ушбу ҳужжат экологик муаммоларни бартараф этишга доир қатор мажбуриятларни ўз ичига олган бўлиб, унинг ижроси аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.