Ўзбекистон
18.08.2021
397
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги “Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 346-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида суд соҳасида бир қатор ислоҳотлар олиб борилди. Судлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини, хусусан, электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш мазкур соҳада катта ўзгаришларни бошлади, албатта. 2013 йилда соҳага оид ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш, суд соҳасида аҳолига интерфаол хизматларни тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан республикамизда “E-SUD” Миллий электрон судлов ахборот тизими яратилди. “E-SUD” ахборот тизими ‒ жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлар бўйича судларга ариза ва даъво аризалари билан электрон равишда мурожаат қилиш имконини берувчи ахборот тизими ҳисобланади. У аҳолига бугунги тезкор даврда масофадан туриб судга мурожаат қилиш имконини берди. Ўзбекистонда 2014 йилдан мавжуд E-суд электрон тизими 2019 йил 29 апрелдан 2 майгача Нидерландияда ўтказилган “World Justice Forum VI World Justice Challenge 2019: Access to Justice Solutions” VI Бутундунё Адлия форумида ғолиблар сафида бўлди. Электрон тизимлар билан ҳамкорлик талабага нима беради? Пандемия шароитида юридик таълимни ривожлантиришда “E-SUD” ахборот тизими билан етакчи кўмакчи сифатида ҳамкорлик қилиш зарурияти юзага келди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида соҳада бир қатор ишлар қилинди. Бугун юридик таълимда Кредит-модул тизимининг жорий этилиши мустақил таълимга эътибор қаратиш лозимлигини тақозо этмоқда. Мустақил таълим бу ўз ўзини ривожлантириш, изланиш ва тадқиқ қилишдан иборатдир. Бундай таълим олишда “E-SUD” ахборот тизими ва шу каби электрон тизимлар бўлажак юристларни етук мутахассис қилиб тайёрлашда катта хисса қўшади. Масофавий таълимни ташкил қилишда педагогик дастурий воситалар ва LMS — Learning Management System таълимни бошқариш тизимлари яратилди. Тизимни ҳаётга татбиқ этишда контент, талабалар ва ўқитувчилар компетенциясининг етарли даражада бўлиши талаб қилинади. Контент тайёрлаш яна маълум бир вақтни талаб қилади, албатта. Пандемия шароитида “E-SUD” ахборот тизимидан таълим жараёнида назарий билимларни амалиётда қўллашда кенг фойдаланиш мумкин. “E-SUD” ахборот тизими талабага ҳуқуқий ахборот технологиялари модулида Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда Иқтисодий судларга мурожаатлар билан ишлашни ўргатишда жуда яхши натижа беради. Бу тизимда ишлаш бўлажак ҳуқуқшуносни келажак иш фаолиятига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. У юридик таълим учун амалий машғулотлар материаллари сифатида ҳам хизмат қилади. Бу жараён онлайн суд залида иштирок этиш, судлар календарь жадвалларини тузишда қўл келади. Одил судловга эришиш модуллари учун виртуал сайёр дарс, мастер класслар олиб боришда ҳам юқори натижаларга олиб келиши мумкин. Бу эса, талабаларнинг реал вақтда аниқ бир суд жараёнларида иштирок этиши имконини яратади. Бундай дарслар таълим сифатида амалиёт ва назарияни уйғунлаштиришга ёрдам беради. “E-SUD” ахборот тизимини юридик таълимда кўмакчи виртуал дарс хонаси ва виртуал лаборатория мисолида ҳам қўллаш мумкин. Таълимда бунга ўхшаш тизимлар ҳамкорлиги жуда ҳам муҳим. Талабалар таълим олиш даврида келажак иш фаолияти учун зарур билим ва кўникмаларни олади. Талабанинг етук мутахассис бўлишида ушбу тизим кўмакчи восита бўлиб хизмат қилади. Бундай тизимларга e-notarius.uz, davxizmat.uz ва advice.uz электрон порталларини ҳам киритиш мумкин. Бу замонавий тизимлар орқали юридик таълимнинг интерактивлигини ва амалийлигини оширишимиз мумкин. Масалан, advice.uz ҳуқуқий ахборот порталининг “Аҳолига тиббий хизмат” бўлими ахборотларидан казус ва савол жавобларда фойдаланиш мумкин. Онлайн таълим учун манбалар интернет ахборот порталларида жуда кўп, фақат улардан тўғри фойдалана олиш ва таълимга тўғри татбиқ қила олишни билиш кифоя. Бўлажак мутахассисларни ҳозирги пандемия шароитида онлайн ва масофадан туриб ишлаш ва бошқаришга ўргатишимиз лозим. Бундай онлайн ва масофадан ишлаш шаффофлик ва коррупциядан ҳоли бўлган жамиятни яратишга имкон беради. Юридик таълимнинг 30 йиллик тарихидаги янги босқичга ўтиш даври онлайн, виртуал ва масофадан ўқитишга асосланган бўлиши керак. Бундай ўқитиш учун, албатта, амалий ёрдам кўрсатувчи ҳуқуқий тизимлар имкониятларини янада оширишимиз лозим. Минаввархон ЮНУСОВА, Тошкент давлат юридик университети Умумтаълим фанлар ва маданият кафедраси доценти в.б.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга жавобгарлик борми?”
Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Ҳужжат йўқолганда нима қилиш керак?
Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларда устунлик бор?
Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?