Ўзбекистон
10.02.2023
1 564

Уйимизнинг орқасида қўшнимнинг томорқаси бор. Ер деворимизга туташиб кетган. Ҳар сафар ерини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти. Бир неча марта огоҳлантирдим, лекин қўшним “Қаерга борсанг, бор, томорқа меники, деворинг билан ишим йўқ”, деди. Нима қилсам бўлади? Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистъемол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур. Мазкур ҳолатда сиз зарар ундириш хусусида даъво аризаси билан, белгиланган миқдорда давлат божи ва почта ҳаражатини тўлаб, барча зарур далилларни илова қилган ҳолда, умумий тартибда судга мурожаат қилишингиз лозим.
Cаволга фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ҳужжат йўқолганда нима қилиш керак?
Нафақа ва моддий ёрдам олишда кимларда устунлик бор?
Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Тадбиркорларга янги қулайликлар яратувчи муҳим ҳужжат қабул қилинди