currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЕЧЛ. “Барса” 5 та гол фарқи билан ютди, “Ман Сити”дан ғалаба, ПСЖ “Боруссия Д”дан устун келди

ЕЧЛ. “Барса” 5 та гол фарқи билан ютди, “Ман Сити”дан ғалаба, ПСЖ “Боруссия Д”дан устун келди

Ўзбекистон

calendar

20.09.2023

eye

645

ЕЧЛ. “Барса” 5 та гол фарқи билан ютди, “Ман Сити”дан ғалаба, ПСЖ “Боруссия Д”дан устун келди

Кеча, 19 сентябрь оқшомида футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи старт олди. Бир қатор гранд клублар 1-тур доирасида ўз ўйинларини ўтказишди. Жумладан, “Барселона” Бельгиянинг “Антверпен”га қарши баҳс олиб борди ва йирик, 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Каталонияликлар жами 4 та гол уришди, битта гол эса автогол сифатидан қайд этилди. Жоау Феликс дубль муаллифига айланди. “Манчестер Сити” эса “Срвена Звезда”ни қабул қилди. Меҳмонлар биринчи бўлим сўнгида гол киритиб, танаффусга ҳисобни очга ҳолда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса Пеп Гвардиола шогирдлари рақибни 3 та гол сийлаб, якунда ғалабани ўзлариники қилишди. “ПСЖ” эса Килиан Мбаппе ва Ашраф Ҳакимининг голлари эвазига “Боруссия Дортмунд”ни мағлуб этди. Гуруҳ босқичи 1-тури доирасида кеча қайд этилган барча натижалар билан танишинг. ЕЧЛ, 1-тур 19 сентабрь, сешанба “Барселона” (Испания) – “Антверпен” (Бельгия) 5:0 Голлар: 1:0 – 11 Жоау Феликс, 2:0 – 19 Левандовски, 3:0 – 22 Батай (автогол), 4:0 – 54 Гави, 5:0 – 66 Жоау Феликс. “Манчестер Сити” (Англия) – “Срвена Звезда” (Сербия) 3:1 Голлар: 0:1 – 45 Букари, 1:1 – 47 Алварес, 2:1 – 60 Алварес, 3:1 – 73 Родри. “ПСЖ” (Франция) – “Боруссия Дортмунд” (Германия) 2:0 Голлар: 1:0 – 49 Мбаппе (пенальти), 2:0 – 58 Ҳакими.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 299

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


8-март 2026, 05:28
1 158

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


7-март 2026, 06:14
1 006

Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.


14-март 2026, 09:26
680

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.

Мавзуга доир янгиликлар: