Life Style
29.04.2024
1 883
© Фото: UFAАйни кунларда Қатар майдонларида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 29 апрел куни мусобақанинг ярим финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияга қарши баҳс олиб борди.
Дастлабки бўлим вакилларимизнинг устунлигида ўтди. Рақиб жарима майдони атрофида бир нечта хавфли вазиятлар юзага келди, бироқ дарвоза ишғол этилмади. Шу тариқа жамоалар танаффусга 0-0 ҳисобида йўл олишди.
Иккинчи таймда эса захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев 68 дақиқада ўз голи билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. 84 дақиқада рақиб футболчиси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўпол ўйнаб, қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Стандарт вазиятдан унумли фойдаланган футболчиларимиз эса автогол орқали ҳисобни ишончли кўринишга келтиришди, 2:0.
Шу тариқа вакилларимиз Ўзбекистон тарихида илк марта Олимпиада йўлланмасига эга чиқишди. Шу билан бирга Осиё кубогининг финал босқичига йўл олишди.
Терма жамоамизнинг финалдаги рақиби эса бугун, 22:30 да Япония ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.