currencies image

12 855,93 UZS

11,93

usd

currencies image

13 570,72 UZS

20,30

eur

currencies image

128,16 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликларЭлектрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?

Электрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

05.11.2024

eye

1 218

Электрни узиш ҳақида огоҳлантириш бериш тартиби қандай?

– Электр тармоғидаги узилишлар ҳақида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан огоҳлантириш бериш тартиби қандай? Шу ҳақда маълумот берсангиз?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

Шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот беришга, жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилишга мажбур ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-ноябр 2024, 12:35
1 684

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 06:15
1 628

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


13-ноябр 2024, 12:35
1 584

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 482

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.