Ҳуқуқ
27.10.2024
2 331

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаб рад этилган тақдирда, рад этиш сабаб ёзма шаклда маълум қилиниши шарт.
Меҳнат шартларини рад этганлик устидан тегишли органларга шикоят қилиш мумкин.
Қуйидаги ҳолларда меҳнат шартларини ўзгартириш учун ходимнинг розилиги талаб этилмайди:
— технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар;
— ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги.
Меҳнат шартларидаги ўзгаришлар ҳақида ходим камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши ва тилхат олиниши шарт. Мазкур муддат ходимнинг розилиги билан қисқартирилиши мумкин. Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартиришни ходим билан келишиш талаб қилинмайди.
Меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган ишни давом эттиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда ходимга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида, жамоа шартномаси бўлмаса иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
А.Соатмуродов,
Шеробод тумани адлия бўлими
ЮХКМ бош юрисконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.