Life Style
05.02.2026
41

Рақамлаштириш жараёнлари жамият тараққиётининг ажралмас қисмига айланиб улгурган бир даврда, нотариат тизимини ҳам замонавий ахборот технологиялари асосида қайта ташкил этиш зарурати юзага чиқди. Фуқароларга тез, қулай ва шаффоф ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш бугунги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Электрон нотариат нима?
Электрон нотариат — бу нотариус томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатларни ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштириш, тасдиқлаш ва сақлаш имконини берувчи рақамли механизмдир. Ушбу тизим инсон омилини камайтириш, ҳужжатларни сохталаштиришнинг олдини олиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳуқуқий мақом берилди ва барча нотариал ҳаракатлар ушбу тизимда рўйхатга олинмоқда.
Қайси ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлди?
Ўзбекистонда электрон нотариат тизимини жорий этиш қуйидаги муҳим ҳужжатлар билан мустаҳкамланган:
◾️Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сондаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" фармони;
◾️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони;
◾️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон "2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармони;
◾️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг янада ошириш ва ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида" ги ПФ-80-сон Фармони;
◾️Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги 1996 йил 26 декабр 341-I-сон Қонуни
Мазкур ҳужжатлар нотариат фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш, давлат органлари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш, “ягона дарча” тамойилини амалиётга жорий этиш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлар учун ортиқча ҳужжатбозлик ва вақт йўқотишларсиз қулай, шаффоф ва ишончли ҳуқуқий муҳитни шакллантиришни кўзда тутади.
Электрон нотариат тизими жорий этилиши натижасида қандай қулайликлар яратди?
• нотариуслар сони ошди ҳамда 3 минг нафардан ортиқфуқаро иш билан таъминланди;
• тизимдаги калькулятор орқали нотариал ҳаракатлар учун давлат божи миқдорини олдиндан аниқлаш имкони яратилди, бу эса тўловларнинг шаффофлигини таъминлади;
• фуқаро ўзига энг яқин нотариал идорани харита орқали аниқлаб, нотариуснинг иш вақти билан танишиши мумкин бўлди;
• хусусий амалиётдаги нотариуслар жорий этилиши соғлом рақобатни шакллантириб, хизматлар сифатининг ошишига хизмат қилди;
• нотариат соҳасига оид мурожаатларнинг давлат органларига тушьиши сезиларли даражада камайди;
• электрон навбат тизими фуқароларга нотариал ҳаракатларни ўзига қулай вақтда расмийлаштириш имконини берди;
• тўловларнинг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши молиявий шаффофликни таъминлади;
• кўчмас мулк бўйича олди-сотди, ҳадя ва айрибошлаш битимларида ҳудудийлик принципи бекор қилинди;
• кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини “ягона дарча” тамойили асосида кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилди.
Электрон нотариус портали қандай имкониятлар ва янгиликларни тақдим этади?
Электрон нотариус портали фуқароларга қоғозбозлик ва навбатларни камайтирган ҳолда нотариал хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Порталнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
◾️ Онлайн нотариал ҳаракатлар – нотариал ҳужжатларни сайт орқали тўлдириб, нотариус ҳузурида ёки видеоконференция орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд;
◾️“Менинг нотариал ҳаракатларим” бўлими– фойдаланувчи ўз иштирокида расмийлаштирилган нотариал ҳаракатлар рўйхатини кўриши мумкин;
◾️Мулкка қўйилган тақиқларни текшириш – кўчмас мулк, транспорт воситалари ва агротехника бўйича тақиқ ва гаровлар ҳолатини онлайн аниқлаш имконияти мавжуд;
◾️ Энг яқин нотариусни топиш – портал харита орқали энг яқин нотариал идорани ва унинг иш вақтини аниқлаш имконини беради;
◾️Электрон мурожаатлар – олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномалари бўйича онлайн ариза топшириш мумкин;
◾️Хизматлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар– ҳар бир нотариал хизмат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади;
◾️Ишончнома ҳолатини текшириш– ишончномаларнинг ҳақиқийлигини белгиланган мезонлар асосида текшириш имконияти мавжуд;
◾️Электрон навбатга ёзилиш – фуқаро ўзига қулай вақтни танлаб, нотариус қабулига онлайн ёзилиши мумкин;
Хулоса қилиб айтганда, электрон нотариат тизимининг жорий этилиши нотариал хизматларни кўрсатишда замонавий, қулай ва шаффоф механизмни шакллантирди. Рақамлаштириш орқали фуқароларнинг ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайди, ортиқча қоғозбозлик ва вақт йўқотишлар сезиларли даражада камайди. e-notarius.uz портали нотариат соҳасида “ягона дарча” тамойилини амалиётга жорий этиб, давлат органлари ўртасидаги ахборот алмашувини кучайтирди ҳамда инсон омилига боғлиқ хатоликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Биометрик тасдиқлаш, видеоконференция ва тизимлараро интегратсияц каби механизмлар эса нотариал ҳаракатларнинг ишончлилигини янада оширди.
Севарахон Фатхуллаева,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва
тартибга солиш таъсирини
баҳолаш институти маъсул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.