Ўзбекистон
04.08.2021
1 431

2021 йил 2 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлилиги белгиланди. Ҳозирда мамлакатимизда бўлаётган оғир шароитда шуни тушуниш лозимки, эндиликда ходим коронавирусга қарши эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлилиги қонунан белгиланди. Бундай ҳолатда иш берувчи ходимни фақат ишдан четлатиши мумкин, лекин буни асос сифатида кўрсатиб ишдан бўшатиши мумкин эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистонда Измир шартномаси ратификация қилинди
Автомашинамни ижарага бермоқчиман. Бунга турмуш ўртоғимнинг розилиги шартми?
Қишлоқ хўжалиги тугатилганда ер майдонига сарфланган харажатлар қоплаб бериладими?
Нуқсонли товар неча кунда тузатиб эгасига қайтарилиши керак?