currencies image

12 957,14 UZS

29,97

usd

currencies image

14 702,47 UZS

15,11

eur

currencies image

156,56 UZS

0,83

ru



АсосийЯнгиликларЭнди кимларгадир сичқоннинг ини минг танга бўлиши аниқ…

Энди кимларгадир сичқоннинг ини минг танга бўлиши аниқ…

Ўзбекистон

calendar

23.06.2021

eye

578

#Қарор_лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган ҳар бир   ҳужжатда  янги-янги мақсадлар қўйилиб, ундан янги-янги натижалар кутилиши табиий. Бу иллатга қарши курашиш мақсадида тайёрланган  Президентимизнинг янги фармон  ва  қарор лойиҳаларида аввалгиларига ўхшамаган кескин талаффуз борлигидан қувондик. Чунки бу борадаги саъй-ҳаракатлар тан олиш керак,  ҳозиргача ўзининг етарли самарасини кўрсата олмаётган эди. Халқимизда “Эшикдан  ҳайдасанг, тешикдан киради”,  деган  қўҳна  бир нақл бор. Ҳақиқатан ҳам қанча-қанча идораю, агентлик, махсус комиссиялар тузилди, аммо коррупциянинг илдизига болта ура олмаяпмиз.  Коррупция ҳамон юртимизда палак ёзаяпти. Турли кўринишларда, турли фожиаларда хуфиёна коррупциянинг қўли борлиги ҳеч кимга сир эмас. Янги қарор лойиҳасида янги нормаларнинг киритилиши, албатта, бу  иллатга қарши курашишнинг  янги саҳифасини очишига ишонамиз. Энди мутасадди органлар масъуллари мажлисбозлик қилиб,  коррупцияга қарши курашиш бўйича  унча йиғилиш ўтказдик, бунча тадбир ўтказдик,  деган  қуруқ  қоғозларни кўрсатиш билан ўзини оқлай олмайди. Энди натижани  аниқ кўрсатиш шарт! Шу  мақсадда  қарор лойиҳасининг 6-бандида  “Агентлик 2021 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиётини жорий этиш вазифаси юклатилиши” белгилаб қўйилди. Энг муҳими,  мазкур ҳужжатнинг 7-бандида: “Агентлик Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда: 2021 йил 1 декабрга қадар даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларни қайта ишлаш ва текширишнинг электрон ахборот тизимини яратиш, шунингдек, 2022 йил давомида уни солиқ, божхона, давлат кадастри ва бошқа тегишли органлар маълумотлар базалари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин”, дейилиши, албатта, бешта бармоғини оғзига тиқиб, очкўзлик билан давлат ва халқ мулкига кўз олайтираётган, керак бўлса,  “қаловини топиб қорни ҳам ёндираётган”  айрим амалдорларнинг чексиз орзу-умидларига тузоқ қўйиши аниқ. Энди сон-саноқсиз кўчмас мулклар,  қимматбаҳо автомобиллар соҳибларига  сичқоннинг ини минг танга бўлиши муқаррар! Энди ҳар шаҳарда биттадан эмас, ўнтадан иморати борларга осон бўлмайди. Ахир олмоқнинг бермоғи бор… Худди шу ўринда очкўзлик саҳнасидан  тушишни истамаётган, яна ва яна бойлик орттириш шиори билан яшаётган  бир ҳовуч тўраларга қийин бўлишини ҳам “ваъда” қилаётган мазкур ҳужжат қабул қилинса мамлакатимизда кўплаб соҳаларда адолат ўрнатилиши таъминланишига шубҳа йўқ. Энди кам таъминланган, ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, жисмоний имконияти чекланган ногиронлар  учун қурилган уйларга ҳам  эга чиқаётган  “ночор” бойлар жаноб амалдорлар ўйлаб қадам босишига тўғри келади. Қарор лойиҳасидаги яна бир муҳим норма — 2022 йил 1 январга қадар мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган “Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизими”ни ишга туширишини ҳар бир давлат хизматчисига тутилган кўзгуга қиёслаш мумкин. Кўзгудан эса  қочиб қутулиб бўлмайди. Боз устига интеграциялашган тизим бирини яширсанг, бирини ошкор қилиши аниқ. Хуллас, коррупцияга қарши курашишга ўргатишимиз эмас, ўрганишимиз  зарур.  Коррупциясиз ҳаётни тасаввур қила олмайдиганлар эса ҳамиша қўрқув ва хавотирда яшаши, виждон азоби уларни тинч қўймаслигини, охир-оқибатда эл олдида юзи шувут, шармандаю шармисор  қилишини тушунишлари керак. Шу ўринда файласуф  Сенеканинг  ибратли сўзларини яна бир карра эслатишни жоиз топдик: “Табиат  бизни киришда ҳам, чиқишда ҳам тинтув қилади. Яланғоч келгандик, яланғоч кетамиз. Бу ердан олиб келганингдан ортиқ нарсани олиб кетолмайсан!..”.

                                                                                    Маруса ҲОСИЛОВА, журналист

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 503

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 306

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 254

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
973

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
18-май 2024, 12:10
586

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

cover image
25-июл 2023, 11:33
1 074

Жиззахда она-бола мактаб директорлари қарийб 150 млн сўм давлат пулини талон-торож қилди

Она аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғига салкам 50 млн, ишдан бўшаган ходимга эса 2 йил мобайнида 23 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний тўлаб юрган.

cover image
24-июл 2023, 11:40
769

Салкам 2 минг “кўки” эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

cover image
23-июл 2023, 11:04
839

Жами 58 минг “кўки” эвазига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди.