Ўзбекистон
13.01.2024
1 501

Ўзбекистонда тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунга оид “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.

Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Жиззахлик гулчи аёл “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” унвонини олди
Бунга оид Президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади
Мазкур рейтинг қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутади.