Ҳуқуқ
04.12.2024
2 069
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-997-сон, 15.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Бундан ташқари, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимча киритилди.
Қонун ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга, уларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш ҳолатларининг камайишига, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ қилмишларни содир этганлик учун қўлланиладиган таъсир чораларининг мутаносиблиги ва етарлилиги принципларини таъминлашга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг қандай ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор?
Ўзини ўзи банд қилиш фаолиятидан олинган барча даромадлар жисмоний шахслар даромад солиғига тортилмайди.