Ўзбекистон
18.05.2023
1 222

Дон шартномаси яна икки ойга узайтирилди, Aнқара “Қора денгиз” келишуви ташаббусини имзолаган томонларнинг барча шартларини бажариш учун бор кучини сарфлайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди. Дон битими Россия ва Украина ўртасида уруш ҳаракати бошланганидан бери имзоланган ягона йирик кўп томонлама шартнома ҳисобланади. Ташаббус, биринчи навбатда, Украина ғалласини Қора денгиз орқали махсус йўлак орқали экспорт қилишни, иккинчидан, Россия қишлоқ хўжалиги экспорти йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни назарда тутади. Россия томонининг фикрига кўра, келишув иккинчи қисми шартларини бажариш суст кечмоқда. Шунинг учун март ойида келишувни режалаштирилган 120 кун ўрнига атиги 60 кунга узайтиришга қарор қилинди ва келишувнинг кейинги тақдири шартларни бажаришга қараб белгиланадиган бўлди. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида келишувнинг бошқа томонлари Россия билан қизғин музокаралар олиб боришди ва келишувни яна икки ойга узайтиришга кўндиришга ҳаракат қилишди. “2022 йил 22 июлда тузилган дон шартномаси бўйича (Қора денгиз) келишуви 17 майда тугади. Россиялик дўстларимиз кўмаги ва украиналик дўстлар ҳиссаси билан “Қора денгиз” дон ташаббуси бўйича келишувни икки ойга узайтиришга қарор қилинди”, — деди Эрдоған. Шунингдек, бу ташаббусни Россия президенти Владимир Путин, Украина етакчиси Володимир Зеленский ва БМТ Бош котиби Aнтонио Гутерриш қўллаб-қувватлашда алоҳида ўринга эга. Эрдоғаннинг қўшимча қилишича, Aнқара “бундан кейин ҳам келишувнинг барча шартларини, жумладан, Россия қоидаларини амалга ошириш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширади”.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.