Содда талқин
06.07.2024
1 066

Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчилар қанотидан номзод Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди, деб хабар қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиан 16,384 миллион овоз олган. Бу умумий овознинг камида 53,6 фоизини ташкил қилади.
Ҳозир 69 ёшда бўлган Масъуд Пезешкиён ислоҳотчи сиёсатчи. Мутахассислиги шифокор бўлган Пезешкиан президент Муҳаммад Хотамийнинг иккинчи муддати (2001-2005) даврида Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири лавозимида ишлаган. У аввалроқ икки марта президентлик учун курашда иштирок этган, бироқ биринчи марта фақат шу сайловлардагина финалга чиққан: 12 йил аввал у сайловолди пойгасини ўзи тарк этишга қарор қилган, 2021-йилги сайловда эса унинг номзоди қўйилмаган.
Эрон президенти мамлакатдаги олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин иккинчи энг қудратли сиёсатчи ҳисобланади. Президентнинг вазифаларига конституция қоидаларини амалга ошириш ва ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилиш киради. Президентнинг ваколат муддати 4 йил бўлиб, у кетма-кет кўпи билан 2 марта сайланиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.