Ўзбекистон
25.08.2023
1 073

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг Шаҳристон ва Туркистон бекатлари оралиғида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун вақтинчалик ёпилиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2023-йил 26 август кунидан бошлаб метрополитен йўналишининг Юнусобод ва Туркистон станциялари ишга туширилгунга қадар 2м-сонли “Юнусобод 12-даҳаси – Шахристон метроси” оралиғида вақтинчалик хизмат кўрсатувчи бепул метробус йўналиши ташкил этилмоқда.
[caption id="attachment_18820" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ[/caption]
Мазкур ташкил этилаётган вақтинчалик метробус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони “King Long” русумли автобуслар асосида 10 та, йўналишнинг иш тартиби 3 дақиқалик оралиқ интервал билан соат 05:00 дан 00:00 га қадар этиб белгиланган.
Йўналиш Юнусобод мавзеси 12-даҳа бекатидан Юнусобод, Туркистон ва Шахристон метро бекатлари орқали тўхтаб ҳаракатланади.
Қайд этилишича, автобусларнинг олди ва ён қисмларида метро белгиси (метробус) ўрнатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Жамоат транспортида йўлкира нархи ошади: нақд пулда 2 минг сўм, тўлов электрон қилинганда камроқ тўланади
Бир соат ичида фақат автобусдан ёки метродан фойдаланилса, иккинчи марта 400 сўм, кейингиларига эса бепул бўлади. Бу фақат электрон тўлов қилинганда амал қилади. Нақд пулда йўлкира тўловчилар, неча маротаба қайси транспортдан фойдаланишидан қатъи назар 2000 сўм йўл ҳақи тўлайди.
Тошкентда автобуслар тезлиги чекланмоқда
Ҳозирда шаҳарларда рухсат этилган тезлик 60 км/соат.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент метросига 3 та поезд олиб келинди
Поездлар 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилади.