Life Style
20.01.2026
793

Ҳукуматнинг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори билан “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Унга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни томонидан шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловлари тўлаб берилади.
Уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деганда ким тушунилади?
Уй-жойга муҳтож етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва меросхўр ва мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари билан номида уй-жой бўлмаган Меҳрибонлик уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) берилган, оилавий болалар уйлари ёки Республика ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланган 18 ёшга тўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслардир.
Нима қилиш керак?
Бунинг учун «Онлайн-навбат» ахборот тизимига киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар улар томонидан ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш бўйича 2 хил усулда мурожаат қилишлари мумкин.
Биринчи усул, «Инсон» марказига бориш орқали мурожаат қилиш, иккинчиси «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Уй-жой ижараси» модули орқали ариза билан мурожаат қилиш.
Ижара тўлови қуйидаги ҳолларда тўлаб берилади:
- болага мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмаган бўлса;
- ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган бўлса;
- бола тегишли олий таълим ташкилотининг ётоқхонасига жойлашмаган ёки ижара учун компенсация олмаётган бўлса;
- бола билан тузилган меҳнат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими»да рўйхатдан ўтказилган бўлса.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.