currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларФарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон

calendar

19.12.2023

eye

2 001

Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этиишича, кеча, 18 декабрь куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида Бурҳон Кулдашев вилоят жамоатчилигига таништирилган.

Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшед Хатамов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: