currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

#NoComment

calendar

27.01.2024

eye

1 285

“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

“Фарғона сув таъминот” МЧЖ назоратчисини ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 январь куни “Фарғона сув таъминот” МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) Чўлпон маҳалласи Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлигини унидириш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г. уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суди фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Келтириб ўтиш керакки, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: